Синоптиклар 9 май куни пойтахтда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Прогнозга кўра, эртага, 9 май куни Тошкент шаҳрида ўртача кунлик ҳаво ҳарорати +34...+36 даража иссиқ бўлади. Кечаси +17... +19 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Кечаси ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 12-15 м/с га етади.