Дунёга тинчлик сўраётган кексалар

Дунёга тинчлик сўраётган кексалар
Урушда ғолиблар бўлмайди. Бу аччиқ, аммо рост гап. Бундан бир неча йил олдин Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган чирчиқлик отахон билан гаплашганимда, унинг айтган сўзлари ёдимда қолган. “Биринчи жанг Қобил ва Хобил ўртасида бошланган бўлса, одамзод ҳамон тортишгани-тортишган. Бироқ англамайдики, бу дунё ҳар иккисидан ҳам қолади. Урушлар инсонларнинг бир-бирига бўлган нафратининг олий кўриниши. Умрини зое кетказганлигини эса афсус улар кеч тушунади.” Юз билан юзлашиб қолган отахоннинг ўйчан нигоҳлари, серажин чеҳраси умрида кўп машаққат тортганлигини, бундай пурмаъно гаплар катта ҳаётий тажриба самараси эканлигини тушунганман.

1945 йил якунланган, не-не инсонларнинг умрига зомин бўлган, оналарнинг фарёдига, етим болаларнинг кўзёшларига сабаб бўлган Иккинчи жаҳон урушида халок бўлган жангчилар қаторида қанчадан-қанча ўзбек йигитларининг ҳам навқирон умри хазон бўлганлигини биламиз. Ўзбек аскарлари қаҳрамонликлар кўрсатиб, генераллар бўлганлигини, кўксини тўлдириб орден, медаллар билан қайтганлигини ҳам тарихий манбалардан кўрганмиз, ўқиганмиз.

Мамлакатимизда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида йўқланиб, эъзозланиши эзгу анъана тусига кирган. Зеро, жангоҳларда қон кечиб, ёшлиги тинчлик, бирдамлик учун савашларда кечган кишиларни йўқлаш ҳар жиҳатдан савобли юмушдир. Ҳар йили ҳукуматимиз томонидан уруш қатнашчилари холидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш ибрат бўларли даражададир. Бу йил ҳам Президентимиз томонидан бундай кексаларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилиб, 15 миллион сўм миқдорда пул мукофотлари мутасаддилар орқали етказилмоқда. Эшикдан кириб келган ҳар бир меҳмонни очиқчеҳралик билан қарши олаётган уруш қатнашчиларининг айни дам қўллари дуода. Улар юртга, Ер юзига фақат тинчлик сўрашмоқда!

Н.Асадова

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Дунёга тинчлик сўраётган кексалар