10 май куни Ўзбекистонда салқин ҳаво кузатилади. Мамлакатнинг аксарият қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 20-25° дан ошмайди.
11-май куни кечаси ва эрталаб фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, кундузи Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб қолади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
12 май куни Хоразм вилоятининг Қорақалпоғистон Республикасида нам ва салқин ҳаво массасининг кириб келиши кутилмоқда, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
13 май куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Шимолда ёғингарчилик тўхтайди. Бу кунларда ҳаво ҳарорати кечаси 12-17°, кундузи 23-28° илиқ, 12 майда кундузи 23-28° илиқ бўлади, 13-майда ёмғир ёғиб, бироз пасайиб, 21-26° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳафта давомида сел ҳодисалари кузатилиши мумкин.