Тошкент шаҳри Яшнобод туманида бир гуруҳ фуқаролар қалбаки долларни сўмга алмаштириб олгани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, улар Паркент кўчасидаги “Ипак йўли банк”га тегишли банкоматдан 2000 долларни сўмга майдалаган.
Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.