12-май куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон “Маҳалла” телеканалидаги кўрсатувдан парча тарқалиб, унда таклиф қилинган эксперт тонировка учун тўловларининг бекор қилинишига қарши чиққан эди.
Ҳайдовчилик бўйича инструктор Орифжон Назаровнинг фикрича, агар бола ойналари қорайтирилган машина ичида ҳаракатланса, дунёни барча рангларини кўра олмайди ва бу унинг руҳиятига салбий таъсир қилади.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мутахассиснинг сўзларига салбий муносабат билдиришган. Баъзиларнинг таъкидлашича, тонировка учун тўловни бекор қилмаслик учун сабаб излаб, болаларга етиб келишган.
Республиканинг қуёшли иқлимида эса тонировка том маънода заруратдир. Аввалроқ Ўзбекистонда иссиқ ҳаво бошланиши муносабати билан тонировка учун тўловни камайтириш ва ҳатто бекор қилиш таклиф қилинган эди.