Ўтган йилнинг август ойида машҳур пойтахтлик рассом Инкузарт афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитинага бағишланган граффити чизган эди. Бироқ, яқинда муаллифнинг чизмаси қайта ишланган: гимнастикада кийиладиган кийига юбка чизилган, байроқ ҳилпираган.
Журналист ва блогер Евгений Скляревский спортчининг янгиланган граффити суратини чоп этган.
Рассом Инкузарт ҳам Инстаграмда янги чизилган расмга муносабат билдирди.
“Эҳтимол, фақат Ўзбекистонда муаллифнинг расмини бошқа рассом томонидан ўзгартириш мумкиндир”, деб ёзади у.