Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, «Жонбулок» МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси фуқарони вилоят тез тиббий ёрдам марказига фельдшер бўлиб ишлашга киритишни ваъда қилган ва ушбу хизмат учун 300 доллар сўраган. У айтилган пулни олаётганда ушланган.
Ҳокимлик ёрдамчи ҳозирги ваколатидан эмас балки аввалги лавозими ваколатидан фойдаланган ҳолда пора сўраганини маълум қилган. Таъкидланишича, у аввал вилоят бандлик бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган. Ҳозирда тергов олиб борилаётгани маълум қилинди.