Янги ҳафта бошида Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Ҳавонинг ўртача ҳарорати 32 даража бўлади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари
Қисман булутли, ёғингарчиликсиз, фақат 18-май куни жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади, 18-май куни жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 25-30°, 17-майда 27-32° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти
Қисман булутли, ёғингарчиликсиз, фақат 17-май куни жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади, 17-майда жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16-майда кечаси 12-17°, кундузи 28-33°; 17-18 майда кечаси 12-17°, кундузи 25-30°, 19 майда кечаси 12-17°, кундузи 27-32° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади, 17-майда жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 28-33°, 17 майда 30-35° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади, 18-май куни баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 16-майда 28-33°; 17-19 майда 30-35°.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади, 18-май куни баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Тоғли ҳудудлар
18-май куни бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди, жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади, 18-май куни баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13°, кундузи 17-22° илиқ бўлади.