Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, воқеа 22 апрел куни Сурхондарё вилояти Бандихон туманидаги 4 сонли умумтаълим мактабида содир бўлган.
Инглиз тили ўқитувчиси 9 синф ўқувчисини дарсга тайёргарликсиз келгани учун калтаклагани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тегишли текширувлар ўтказилмоқда. Текширув Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.