Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 18-19 май кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳавонинг ўртача ҳарорати 30 даража бўлади, дея хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
16 май куни ҳаво бироз булутли бўлиб, ҳаво қуруқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво 27-30° гача исийди.
17 май куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ҳаво давом этади. Аммо республиканинг шимолий ҳудудларида нам булутли массалар ўтиши кутилмоқда, уларнинг Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ўтиши билан баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
18 май куни кундузи Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятлари, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
19 май куни Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир давом этади.
20 май куни республикада ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади. Бу ҳафта ҳаво ҳарорати 25-30°, баъзи жойларда 32° гача илиқ бўлади.
18—19 май кунлари тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шу ҳафтанинг бошқа кунларида фақат айрим тоғли ҳудудларда маҳаллий ёмғир ёғиши мумкин.