Тармоқларда боғча тарбиячиси телефонда ўйнаш учун икки болани бир кроватга ётқизгани акс этган видео тарқалди. мактабгача таълим вазирлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди.
Хабарда айтилишича, воқеа 15 апрел куни Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 13 сонли мактабгача таълим муассасасида содир бўлган. Тарбиячига нисбатан ишдан бўшатиш шаклида интизомий жазо қўлланилган.
Бу қарордан ғазабланган ходим вилоят фуқаролик идорасига даъво аризаси билан мурожаат қилган, бироқ унинг аризаси қаноатлантирилмаган.