Синоптиклар 18 май куни пойтахтда кутилаётган об-ҳаво ҳақида гапирди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Синоптикларнинг хабар беришича, эртага, 18 май куни Тошкент шаҳрида ўртача кунлик ҳаво ҳарорати +27...+28 даража иссиқ бўлади. Кечаси +16... +18 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Кун давомида енгил ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 12-15 м/с га этади.