Вилоят “Микрокредитбанк” ходими миллиардларни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда

Вилоят “Микрокредитбанк” ходими миллиардларни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда
Қибрай туманида жойлашган “Микрокредитбанк”нинг Тошкент вилояти филиали ходими 1 миллиард сўм маблағни ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилганидек, кредит бўлими бошлиғи У.М. хусусий корхона раҳбари Ш.Ж. билан тил бириктириб, банкдан хабарисиз, сохта ҳужжатлар ёрдамида 1 миллиард сўм кредит олишган. Оқибатда улар банк манфаатларига жуда катта миқдорда зарар етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириб юбориш ёки ўзлаштириш йўли билан ўғирлик), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Вилоят “Микрокредитбанк” ходими миллиардларни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда