Кеча тармоқларда қиз бошқа бир қизни самосуд қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса Жиззах вилоятида содир бўлган.
Вилоятда жанжал пайтида қиз ўз танишини самосуд қилган. Бу бўйича маълумот Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати томонидан берилди.
Қайд этилишича, қизлар ўртасида ёзишмаларда жанжал юзага келган ва улар кейин ўқув марказида учрашиб, яна жанжаллашган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.