Йил бошидан буён Тошкент шаҳридаги озиқ-овқат бозорларида қарийб 7 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт топилди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари Алишер Сафаров маълум қилди.
Белгиланган даврда 30,6 минг тонна гўшт, 103 минг тонна ўсимлик маҳсулотлари, 163,8 миллион дона тухум, 6,6 минг тонна сут ва сут маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларида таҳлил қилинган.
Натижада 6,8 тонна гўшт, 43,5 тонна ўсимлик, 89 минг дона тухум, 4,7 тонна сут ва сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланди. Уларнинг барчаси сотувдан чиқарилди, зарарсизлантирилди ва йўқ қилинди.