Nest One’да қанча ишчига маош ўз вақтида берилмагани маълум қилинди

Nest One’да қанча ишчига маош ўз вақтида берилмагани маълум қилинди
Бир кун аввал ижтимоий тармоқларда қурилаётган Nest One осмонўпар биноси яқинида ишчилар иш ҳақи берилмаганига норозилик билдирган видео пайдо бўлди. Иш шу даражага етдики, улар қурилиш майдонига туташ йўллардан бирини тўсиб қўйишди. Кейинроқ ширкатлари осмонўпар бино қурилишида иштирок этаётган тадбиркор Мурод Назаров ҳаммаси тинч эканини айтди. Шунингдек, у киноя билан “агар ҳаммага палов етарли бўлмаса”, ваҳима қилишнинг ҳожати йўқлигини таъкидлади.

Кейинчалик маълум бўлишича, хавотирга ҳали ҳам асос бор. Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, “Oʻzguven Mimarlik Inshaat” 312 нафар ходимдан 1 миллиард сўмдан ортиқ, “Ozguven Tasarim Mimarlik Insaat” компанияси эса 427 нафар ходимдан 1 миллиард 300 миллион сўм қарздор бўлган. Апрел ойидаги қарзлар 17 май куни тўланган.

Тошкент шаҳар меҳнат инспекцияси “Oʻzguven Mimarlik Inshaat” компанияси ва “Ozguven Tasarim Mimarlik Insaat” хорижий корхонаси раҳбари Гувен Меҳметра номига мазкур ҳолат такрорланишига йўл қўймаслик тўғрисида буйруқ чиқарди.

Мурод Назаровнинг “Ишчиларга палов етишмаяпти”, деб айтгани сирлигича қолмоқда. Бойларнинг ўз ахлоқи ва хизмат ходимларига ўз муносабати бор ...

Ўхшаш янгиликлар

  1. Асилбек 19 май 2022 12:33
    Одамларни чалгитиб ... килмокчи булди шекилли
  2. Дехкон 18 май 2022 22:10
    Энагарда бу бойвучча кургансизлар тугрисини хеч качон айтмайди узларини ЭЛИТА санайди асл таги паст сассиклар хаммаси
    1. Инженер 21 май 2022 22:56
      Дехкон,
      Хакикат езипсиз хаммаси пас....Янги бойлар таги йук таги курмаган .... Текинхурлар шу иишчиларни ойлигиниям ухлатмокчи булишгаг.... Мурод Назаров пас....Номард.... Туркларни оркасини. Ялавоотди....
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Nest One’да қанча ишчига маош ўз вақтида берилмагани маълум қилинди