Урганч шаҳридаги 11 сонли тергов изоляторида маҳкумларга истеъмолга яроқсиз ичимлик суви берилди, деб хабар қилди Омбудсман матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, маҳкумлар мурожаатни Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига топширган. Аниқланишича, соат 22:00дан 6:00гача изоляция камераларида электр энергиясидан фойдаланиш тақиқланган. Бу вақтда муассасада сақланаётган маҳкумларга қайнатилмаган сув берилган.
СЭС ходими сувнинг сифатини текшириб, уни фақат қайнатилган шаклда истеъмол қилишни тавсия қилган. Камераларда қайноқ сув учун жиҳозлар борлиги сабабли маҳкумларга қайнатилган сувни кечки 22:00 га қадар захиралаш тавсия қилинган.