Ўзбекистонлик адвокат фоҳишахоналар фойда келтираётгани ҳақида айтган гапига изоҳ берди

Ўзбекистонлик адвокат фоҳишахоналар фойда келтираётгани ҳақида айтган гапига изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик адвокат фоҳишахоналар фойда келтираётгани ҳақида айтган гапи видеоси тарқалди. Ушбу ҳолатдан сўнг тармоқларда адвокатга нисбатан кескин фикрлар билдирилди.

Адвокат Амрулло Аҳмедов “Маҳалла” телеканалида эфирга узатилган дастурда қуйидаги фикрларни ўртага ташлаган эди:
Фоҳишахоналар борми бизда? Нима учун ёпмаймиз? Бизда буларни ёпиш имкони бор, битта тадбир эълон қилиниб, ҳаммасини ёпиб юборишимиз мумкин. Уни ёпмаймиз, чунки бизга фойда келтиради. У ердан қайсидир жиноятчини аниқлаймиз, фоҳишахоналар орқали наркотик моддалар тарқатилади, — деган у.

Аҳмедов ушбу фикрига изоҳ бериш жараёнида аслида бошқа фикрни айтмоқчи бўлганини, унинг нутқи эса кесиб тарқатилганини ва атайин қилинганини айтган.

Шахсан менга бу ҳолатдан ким ёки қайси ташкилот манфаатдор бўлиши маълум эмас. Лекин фоҳишалар ёрдамида наркобизнесни тарғиб қилиш, ёшларимизни жиноят содир этиш йўлига етаклаш нотўғри усул эканлигини ва бундан воз кечиш зарурлигини таъкидламоқчи бўлиб айтган фикрларим шунчаки қирқиб ташланган. Ушбу нутқимда биз деб гапирганимнинг боиси ҳам ушбу иллатга барчамиз масъул эканлигимизни билдиради.
Шахсан мен, қайсидир тизимни танқид қилиш билан эмас, балки фоҳишалар орқали наркобизнес ва бошқа жиноятларни тарғиб этиш ҳолатларига чек қўйишимиз ва шу орқали эски услубдан воз кечиш зарурлигини таъкидлагандим, — деган у ва ўша кунги нутқининг тўлиқ видеосини тақдим этган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мард 24 май 2022 09:11
    Адвокат чатокку.фойдаланамиз дедими.бабниик
  2. Лола 20 май 2022 15:45
    адвокат тўғри фикрни кўтарган. Бир вақтлар мен судда оддий секретарь бўлиб ишлаганман. Битта "фоҳиша", "шантажчи","мама роза"лар доимий жиноий и маъмурий ишларда жабрланувчи, асосий гувоҳлардан бўлиб қатнашар эди. Тўғри участка инспекторлари нима учун ҳаммасини нима иш қилишини билади, аммо номига 1 марта огоҳлантириб, ўзлари уларникига меҳмон бўлиб туришган. Бу бор ҳақиқат. Тўғриси уларнинг фаолиятини тўҳтатишлик эса, "баччабозлик"ни кўпайиб кетишига олиб боради...
  3. Тугриси 19 май 2022 21:20
    Бу хаммаси гап бошка нарса йук бу ерда.Хеч нарса узгармайди.Хохлашмайди хам узгартиришди.
  4. бек 19 май 2022 16:24
    Каерда фохишахона
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонлик адвокат фоҳишахоналар фойда келтираётгани ҳақида айтган гапига изоҳ берди