Тошкент шаҳри аҳолиси учун автобусга кириш қоидалари белгиланди, деб хабар бермоқда “Тошшаҳартрансхизмат”.
Маълумотларга кўра, автобусга фақат олд эшикдан, шунингдек, махсус валидатор ва ҳайдовчи ёнига ўрнатилган қурилма орқали йўл ҳақини тўлагандан сўнг кириш мумкин. Энди сиз салондан фақат ўрта ва орқа эшиклар орқали чиқиб кетишингиз мумкин.
Янги чора-тадбирлар жамоат транспорти маданиятини юксалтириш, йўловчиларга қулайлик яратишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахт автобуслари фавқулодда вазиятлар тугмачаси ёрдамида таъқиблар билан шуғуллана бошлаши хабар қилинганди.