Жабрланувчининг ишончига кириб, ундан пул олган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар беради Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Жорий йилнинг 8-май куни Қўқон шаҳрида ички ишлар органларига фирибгарнинг қилмишидан жабрланган шахс ариза билан мурожаат қилган. У ўз баёнотида 1992-йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича муаммоларини ҳал этишни ваъда қилганини тушунтирган. 1000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали бу масалани ҳал қилиб, жиноят иши бўйича фаолиятни тўхтатишга ваъда берган.
Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Фирибгар 8 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.