Ҳозирда ҳодисага алоқадор барча шахсларни ишдан бўшатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Самарқанд шаҳар ИИБ ППХ ходимлари сайёҳларнинг ҳужжатларини текширишда ўз ваколатларини суиистеъмол қилган. Жумладан, шокерлар ҳам қўлланган, деб хабар беради ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов.
Воқеа 20 майдан 21 майга ўтар кечаси Мирзо Улуғбек кўчасида содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари хорижликларга қўпол муомалада бўлган, куч ишлатган, хизмат мавқеи ва ваколатларини суиистеъмол қилиб, махсус техник воситалардан фойдаланган.