Отабековнинг сўзларига кўра, касаллик бошланганидан кейин ҳам карантинни ташкил қилишнинг ҳожати йўқ.
Ҳеч қандай шифохонани бу касалликка мослаштириб ёки алоҳида шифохона ташкил қилишдан фойда йўқ. Чунки Ўзбекистонда 1980 йилгача туғилганларнинг барчаси ушбу касалликка қарши эмланган. Яъни, ҳозирда мамлакатимиз аҳолисининг 50 фоизи иммунитетни эмлаш орқали шакллантирмоқда. Бу ҳолатда касаллик оммавий эпидемия кўринишида тарқалиб кетмайди, — деди мутахассис.