2022 йил 1 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 35,4 миллион кишини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг демографик маълумотлари хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, мамлакатимизда 17,6 миллион эркак, 17,8 миллион аёл, 18 миллион киши шаҳарларда, 17,4 миллион киши қишлоқ жойларда истиқомат қилади.
Биринчи чоракда туғилганлар сони - 203,7 минг, ўлганлар - 40,4 минг. Йил бошидан буён 57,9 минг никоҳ ва 12,2 минг ажралиш қайд этилган.
Йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистондан хорижий давлатларга 1,2 минг киши кўчиб кетган. Худди шу даврда 400 минг хорижлик кўчиб келган.