«Потребитель.уз» ҳамжамиятида “тобутга ўхшаш” шаклдаги скамейка сурати пайдо бўлди ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Кутилмаган дизайн қарори муносиб баҳоланди, буни ижтимоий тармоқларда мемлар пайдо бўлгани тасдиқлайди.
Бугун метро маъмурияти ўриндиқларнинг қизғин муҳокамасига жавоб қайтарди ва фуқаролардан “нотўғри хулоса чиқармасликни” сўради.
Тошкент метрополитенининг “Олмазор” бекатидаги ўриндиқлар 2020 йил декабр ойида ўрнатилди, дизайни содда услубда ишланган. Шуни таъкидлаш керакки, бу жойлар ҳеч қандай рамзий маънога эга эмас, деди метро матбуот хизмати.
Шунингдек, ахборотда “кутиш ўриндиқлари махсус тарзда икки томонлама очиқ қилиб жойлаштирилгани” қайд этилган.