Қайд этилишича, воқеа 23 май куни Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги 22-сонли мактабнинг кимё хонасида (1-қаватда) содир бўлган.
Саккизинчи синф ўқувчиси дарс вақтида калитни уйига олиб боришга рухсат сўраган. Ўқитувчи дарс тугашига ҳали 5 дақиқа борлигини айтган. Бироқ ўқувчи унга бўйсунмай, деразадан сакраб қочган. Шундан сўнг ўқитувчи уни яна синфга олиб бориб, уришган, лекин ўқувчи яна деразадан сакраб тушган, дейилади хабарда.
Мактаб биносининг 1-қаватидан сакраган ўқувчи ҳеч қандай тан жароҳати олмаган. Вазият ХТБ томонидан назоратга олинган. Текширув натижаларига кўра, ҳодисанинг қўшимча тафсилотлари эълон қилинади.