O'zLiDeP ишчи гуруҳи ҳудудларда: Тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг иш фаолияти билан танишилди

O'zLiDeP ишчи гуруҳи ҳудудларда: Тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг иш фаолияти билан танишилди
O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан “DILRABO SDA TEKSTIL” хусусий корхонаси ва “IDEAL TEKSTIL ORZU” МЧЖ корхоналарида хотин-қизлар вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Унда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Севара Муслимова ҳамда шу масалалар бўйича вилоят Кенгаши бўлими мудири Ҳуснида Иминжановалар сўзга чиқдилар

Улар Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган 7 та устувор йўналиш ҳақида тушунча бердилар. Хусусан, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш,уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини янада яхшилаш, даромадларини кўпайтириш каби масалаларга эътиборни қаратдилар. Шунингдек, улар маҳаллаларда “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида партия томонидан амалга оширилаётган ишлар, лойиҳалар хусусида ҳам мулоҳаза юритдилар.

Мулоқот якунида савол-жавоблар бўлди ҳамда ҳар икки корхонада ишлаётган хотин-қизларнинг муаммолари ҳам ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » O'zLiDeP ишчи гуруҳи ҳудудларда: Тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг иш фаолияти билан танишилди