Тошкентда ёшлар харид қилинган IPhone'нинг собиқ эгасини интим суратлар билан шантаж қилишди

Тошкентда ёшлар харид қилинган IPhone'нинг собиқ эгасини интим суратлар билан шантаж қилишди
Ўзбекистон пойтахтида Iphone 11 Pro смартфонини сотиб олган икки маҳаллий фуқаро унинг собиқ эгасини шантаж қилишга уринган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИБ.

Гап шундаки, улар сотиб олинган телефонда интим суратларни топишган. Ёшлар Iphone 11 Pro’ни 500 долларга сотиб олган ва собиқ эгасини ундаги барча маълумотларни ўчириб ташлашига ишонтирган.

Кейинроқ собиқ эгаси Баҳодирга телефонни сотиб олганлардан бири қўнғироқ қилган. Валижон исмли йигитнинг айтишича, унинг Iphone’ида интернетга тушиб қолиши мумкин бўлган суратлар бўлган. Бунинг олдини олиш учун собиқ эгаси 1,5 минг доллар тўлаши керак бўлган. Баҳодир бор-йўғи 700 долларим бор, деб жавоб берган. Шантажчи бу миқдорга рози бўлган.

Жабрланувчининг яқинлари унга ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишни маслаҳат беришган. Учрашув жойи ва вақтини белгилаб, ходимлар товламачиларни қўлга олишган. Валижон ва унинг шериги Зокиржон “Товламачилик” моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилган. Улар 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкентда ёшлар харид қилинган IPhone'нинг собиқ эгасини интим суратлар билан шантаж қилишди