Самарқанд вилоятида йўл-патрул хизмати ходими маҳаллий аҳолини электрошокер билан қўрқитди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, воқеа 20 май куни Жомбой туманида содир бўлган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори гувоҳномага эга бўлмаган Спарк автомобили ҳайдовчисини тўхтатган. Далолатнома тузиб, инспектор ҳайдовчига унинг машинасини олиб қўйиш участкасига юбориш кераклигини айтган.
Инспектор автомашинани ўзи олиб кетмоқчи бўлган, бироқ ҳайдовчи эвакуатор кутиб туришини айтиб қаршилик қилган. Талабларни бажаришдан бош тортгани учун инспектор ҳайдовчини электрошокер билан қўрқитган, аммо кейинроқ эвакуаторни чақирган.
Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, яқинда Самарқандда шунга ўхшаш воқеа содир бўлган эди: ППХ ходими сайёҳларга қарши электрошокер ишлатган.