Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел келиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел келиши кутилмоқда
Ўзгидромет мутахассислари фавқулодда хабарни эълон қилди.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 27-29 май кунлари кутилаётган кучли ёмғир туфайли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида:

• Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида;

• Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрча, Қумқўрғон ва Музработ туманларида;

• Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшробод, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманларида;

• Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманларида;

• Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф-Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманларида;

• Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида;

• Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманларида;

• Фарғона вилоятининг Сўх, Шохимардон, Фарғона ва Бешариқ туманларида;

• Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари, шунингдек, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида сел ва сел келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга саёҳат қилаётган ҳайдовчилар эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел келиши кутилмоқда