Ижтимоий тармоқларда Бухоро университети саҳнасида рақсга тушаётган қизларга эркаклар пул ёғдиргани акс этган видео тарқалди. Таълим муассасаси раҳбарияти ҳодисага муносабат билдирган.
Маълум бўлишича, 24 май куни талабалар Ягона ўқув дастури доирасида тадбир ўтказиб, уларни фирибгарлар тузоғига тушмасликка чақирган. Пул аслида қоғоз бўлаклари бўлган ва атрофдагилар учун ишлатилган.
Таъкидланишича, бу саҳналаштирилган ҳолат талабаларни ҳушёрликка, инсоний иллатларни кўрсатишга чорлаш учун ташкиллаштирилган.