Тошкентда икки эркак бир гектар ерни ноқонуний равишда миллион долларга сотмоқчи бўлган, деб хабар берди пойтахт ИИБ матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, 7 май куни бошқармага фуқародан Янгиҳаёт тумани ҳудудидан ер сотиб олишни таклиф қилган икки нафар фуқаронинг ҳаракатларига жавоб беришни сўраган ариза келиб тушган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари махсус тадбир ўтказиб, фирибгарларни келишилган сумманинг 200 минг доллар қисмини олганларида қўлга олишди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.