“Ҳумдон” маҳалласида бир аёл ўз уйида кўкнори ўстирди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 17 май куни ёрдамчи хўжаликда ўтказилган текшириш чоғида 262 туп таркибида наркотик моддаси бўлган ўсимлиги аниқланган. Улар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Унга уч йиллик қамоқ жазоси тайинланиши айтилмоқда.