ЎзЛиДеП вакиллари Фурқат туманидаги тадбиркорлик субъектлари, аҳолининг муаммо ва таклифларини ўрганди

ЎзЛиДеП вакиллари Фурқат туманидаги тадбиркорлик субъектлари, аҳолининг муаммо ва таклифларини ўрганди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари, партиянинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари ҳудудларда бўлиб, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар, хусусан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг жойлардаги ижроси ҳолатини ўрганишмоқда.

Қонунчилик палатаси депутатлари ва ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимларидан таркиб топган ишчи гуруҳ Фарғона вилоятида бўлиб, партия электорати бўлган тадбиркорлар, ишбилармонлар, ҳунармандлар фаолияти билан яқиндан танишмоқда, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганишяпти. Бундан мақсад, Президентимизнинг 12-13 май кунлари ушбу вилоятига қилган ташрифи давомида белгилаб берган кўрсатма ва топшириқларидан келиб чиқиб, уларнинг ижросини партия депутатлик гуруҳлари орқали жойларга чиққан ҳолда ўрганиш, аниқланган муаммоларни мутасадди раҳбарлар орқали ўз ечимини топишга қаратилган.

Партия вакиллари вилоятда ўрганишлар давомида давлатимиз раҳбари ташриф буюрган Фурқат туманидаги “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида бўлдилар. Таъкидлаш жоизки, корхона раҳбари Муҳаммадали Юнусов миллий ёғоч ўймакорлиги мактабининг муносиб давомчиси. Унинг ишлари юртимиздаги кўплаб мақбара ва янги мажмуаларга кўрк бағишлаган. “Қўлигул” ҳунарманд Ўзбекистон халқ устаси унвонига сазовор бўлган.

Муҳаммадали Юнусов ижодида “паргори”, “шарафа”, “муқарнас” ва “ислимий” услублар устувор. Нақшинкор устунлар, курси, лавҳ, қутича ва бошқа оилавий буюмлар ҳамиша харидоргир. Устанинг шогирдлари кўп. Шу боис корхонага кенг шароит яратиш мақсадида янги бино қурилмоқда. Депутатлар бу ерда ташкил этилган “Устоз-шогирд” анъанасини бошқа ҳудудларда ҳам кенг ёйиш кераклигини таъкидладилар.
Ҳунарманд фаолияти билан танишилар экан, уларнинг муаммолари ва таклифларини ҳам тинглашди, келгусида фаолиятини янада кенгайтиришда партия кўмакчи бўлишлиги, тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатларини доимо қўллаб-қувватлашини билдириб ўтишди. Партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари ушбу оилавий корхонасининг ишчи-ходимларига тушунтириб берилди. Тарғибот натижасида мазкур оилавий корхона қошида бошланғич партия ташкилоти очилди ва у ерда меҳнат қилиб келаётган 58 нафар ҳунарманд шогирдлари партия аъзолигига қабул қилинди.

Партия вакиллари туманда амалга оширилаётган ислоҳотларни кўзда кечириш асносида “Ғунча” МФЙ ҳудудида янги қурилаётган кўп вақатли биноларни кўздан кечиришди. Ушбу маҳаллада истиқомат қилиб келаётган хотин-қизлар билан самимий мулоқот қилиниб, уларнинг мурожаатлари тингланди, муаммолар ечими юзасидан мутасадди ташкилотлар орқали ҳал қилинишига келишиб олинди.

Шунингдек, ушбу ҳудудда жойлашган “BEKMILK” Туркия-Ўзбекистон қўшма корхонаси фаолияти билан танишилди. Ушбу корхона сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, у ерда 21 нафар ишчи ходимлар меҳнат қилиб келяпти. Иш билан банд бўлган фуқароларнинг аксарияти “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтари” рўйхатида турувчиларни ташкил қилади. Корхона раҳбари билан суҳбатлашиш жараёнида келгусидаги фаолиятини янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари очиш мақсади борлигини билдириб ўтди.

Партия вакиллари ва депутатларнинг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » ЎзЛиДеП вакиллари Фурқат туманидаги тадбиркорлик субъектлари, аҳолининг муаммо ва таклифларини ўрганди