27 май куни Ўзбекистонда ҳаво салқин, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи 23-28 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
28 май куни фақат кечаси ва эрталаб Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва кундузи ёмғир давом этади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат фони 21-26 ° дан ошмайди.
29 май куни Ўзбекистоннинг аксарият қисмида қуруқ ва бироз булутли ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати 10-15 даражагача пасайиб, кундузи 23-28 даражагача кўтарилади.
27—29 май кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзонли шамол бўлиши кутилмоқда.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 27—29-май кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 27—28-майда жойларда кучли бўлади, сел келиши мумкин.