Аввалроқ 25 май куни Бухородаги мактабларнинг бирида “сўнгги қўнғироқ” чоғида битирувчи директорнинг юзига сув сепганлиги ҳақида хабар берилган эди. Вилоят халқ таълими бошқармаси ўқувчи фахрий ёрлиқ билан тақдирланмагани учун жаҳли чиққанини маълум қилган эди. Бироқ, кейинчалик йигит маҳаллий телевидениеда ўз қилмишига изоҳ берди.
Амир қилган иши учун кечирим сўрашини ва аввалроқ айтилган сабабни инкор этишини айтди.
Мен кечирим сўрайманм. Воқеа мен бир бўлак қоғоз парчасига мухтожлигим сабаб юзага келмади. Менга диплом керак эмас, — деди битирувчи.
Ўқитувчилардан бири Амирнинг ажойиб бола эканлигини ва бундан олдин директор билан ҳеч қачон жанжаллашмаганини айтди.
Бироқ, йигит директор билан жанжалнинг асл сабаби ҳақида ҳеч нарса демади. Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда бундай қилмишнинг сабаби ҳақида таҳминлар тарқатилди. Тахминларга кўра, мактаб директори русийзабон синфларда ўқувчиларга нисбатан нохолис муносабатда бўлган ва уларни имтиҳонлардан четлатиш билан қўрқитган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ўқувчи ва унинг ота-онасига нисбатан чора кўрмоқда.