Эҳтиёт чоралар кўришингизни, автомобилларни дарахтлар ва темир иншоотлар остида қолдирмасликни сўраймиз, – дейилади ахборотда.Қайд этилишича, ноқулай об-ҳаво шароити – кучли шамол, ёғингарчилик ва бошқа ҳолатлар туфайли юзага келган фавқулодда вазиятларда фуқаролар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматларига мурожаат қилишлари мумкин.
Мурожаатни “Халқ назорати” портали ва иловаси орқали ҳам юборишингиз мумкин.