Навоий вилоятида ЙҲХБ ходимлари автомашинада 29 бош қўй олиб кетаётган “Дамас” ҳайдовчисини тўхтатди, деб хабар берди Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Дамас” русумли автомашинани пайқаб, унга тўхташ белгисини кўрсатган, бироқ ҳайдовчи, аксинча, тезликни ошириб, қочишга уринган.
ЙПХ ходимлари Дамасда 29 та қўй борлигини аниқлади. Шу билан бирга, ҳайдовчининг ўзи ҳам машина ҳайдаш учун ҳеч қандай ҳужжатга эга эмас, у ҳайвонларни ташиш қоидаларини ҳам бузган.