Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво бироз булутли бўлиб, ҳарорат иқлим меъёрига яқин бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Душанба қуруқ ва иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи 25-28° илиқ бўлади. Фақат Фарғона водийси ҳудудларида, асосан, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Эртага ва иш ҳафтаси охиригача республика бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат тоғли ҳудудларда айрим кунларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳафта ўрталарида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, 1—2-июнда кечаси 15—18°, кундузи 31—34°, жануб ва чўл зонасида 35—37° гача иссиқ бўлади. 3-июн, жума куни ҳаво ҳарорати 2—3° га пасаяди.
Республика бўйлаб баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзонли бўлиши кутилмоқда.