Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти аҳолисидан бири бўри болаларининг ҳар бирини 200 доллардан сотаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходимлари билан биргаликда текширув ўтказди, натижада маълумотлар ўз тасдиғини топди. Бахмал туманида яшовчи фуқаро ҳақиқатда Телеграм орқали бўри болаларини сотишга уринган.
Эркак ёлғиз эмас, балки шериги билан ҳаракат қилган. Улар учта бўри боласини тутиб, уларнинг сотилгани ҳақидаги маълумотларни интернетга жойлаштирган. Бўри болалари қайтариб олинган бўлиб, улар ҳозирда экологлар қўлига топширилган. Тез орада улар табиатга қўйиб юборилиши кутилмоқда. Эркаклар жарима билан чиқиб кетишди.