Андижон ва Жиззах вилоятларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар қилди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган текширишлар натижасида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди.
Андижонда табиий газга ноқонуний уланган, қурилиши тугалланмаган, оҳак ишлаб чиқариш билан шуғулланган бино аниқланди. Тадбиркорлар ўзларининг жиноий ҳаракатлари билан давлат ва жамиятга 217,4 миллион сўм миқдорида зарар етказган.
Шунингдек, Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида ҳам худди шундай ҳолат аниқланган. Тадбиркор табиий газдан узилган, бироқ у рухсатсиз газдан фойдаланишда давом этган. Тадбиркор оҳак ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида 133 миллион сўм миқдорида зарар етказган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.