Дарҳақиқат, ушбу фил скелети Ўзбекистонда ягона ва ноёб экспонат ҳисобланади. Баъзи норасмий маълумотларга қараганда, Ўрта Осиёда ҳам ягона бўлиши мумкин. Ушбу фил скелети Самарқанд давлат университети зоология музейида сақланади. Ҳиндистон фили Москва кўчма циркида бир неча йиллар хизмат қилган. 1975 йилда циркчилар Қаршига келганида у йўлда нобуд бўлади. Бу ҳақида бир талаба Самарқанд давлат университетининг олимларига хабар берган. Ўша пайтдаги зоология кафедраси мудири, профессор Абдулло Сагитов ҳамкасблари билан Қаршига бориб, филни скелетини музейга олиб келишга қарор қилишган. Олимларнинг ўрганишича фил 58 ёшда бўлган. 47 йилдан буён ушбу фил скелети Самарқанд давлат университети зоология музейининг энг ноёб экспонотларидан бири...
Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат Акрамов олган сурат.