Самарқанд давлат университети филология факультети магистри Сабина Рустамова замонавий рус тили лексикаси ўзгаришининг ўрганиши бўйича тадқиқот олиб бормоқда. Илмий раҳбари рус филологияси кафедраси катта ўқитувчиси Раъно Абдуллаева.
Тадқиқотчининг Америка, Россия, Испания, Чехия, Қозоғистон, Украина каби давлатларда ўнга яқин мақолалари нашр этилган.
Шунингдек, PISA, TIMSS, PIRLS - халқаро баҳолаш дастури бўйича Самарқанд координатори сифатида ҳам фаолият кўрсатади. Бундан ташқари рус тили бўйича “Илғор ўқитувчи” номинацияси ғолиби. Ўттиздан зиёд дарс ишланмалари оммалаштирилган. Рус тили фани бўйича халқаро С1 сертификатига эга.
- PISA, TIMSS, PIRLS - халқаро баҳолаш дастури. PISA ўн беш ёшли ўқувчиларни математика, табиий фанлар ва ўқиш саводхонлиги бўйича, TIMSS саккизинчи синф ўқувчиларини ва PIRLS тўртинчи синф болаларини математик ва ўқиш саводхонлиги бўйича баҳолаш дастури, - дейди Сабина Рустамова. – Ушбу баҳолаш дастурлари ўқувчи ёшларнинг билимини ошириш ва замонавий, етук кадр бўлиб етишишига хизмат қилади. Айнан ушбу тизимни яхшилаш учун бу дастурлар амалга татбиқ қилинмоқда. Шунингдек, ҳар бир мактабдаги ўқитувчиларни халқаро баҳолаш дастурлари бўйича билим даражасини кўтариш учун махсус курслар ташкил қилинган. Ҳар бир курс раҳбари юқори даражадаги билим-кўникма, бошқарув қобилятига эга, креатив фикрлайдиган моҳир педагог ҳисобланади…
Беҳруз Шамсиддинов,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар