Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети кимё факультети талабаларига Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази раиси Наргиза Амирова ҳамда мутахассис Юникори Янакида маҳорат дарси ўтди.
Талабаларга янги ғоя ўйлаш фақатгина иш устида келиши, шунинг учун ҳам талабалар ўз амалиётига сидқидилдан ёндаши лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, замонавий адабиётлар ва дунё тажрибасини ўрганиш, чет тилларини билиш инсонда янги ғояларнинг шаклланишига, фикрлаш доирасининг кенгайишига сабаб бўлиши таъкидланди.
- Самарқанд давлат университети қадимдан ва ҳозирги кунда ҳам ўзининг жозибадорлиги, янгиликларни тезкорлик билан қабул қилиши билан ажралиб турибди, - дейди япониялик мутахассис Юникори Янакида. – Университетингиз ёшлари ниҳоятда интилувчан ва иқтидорли. Айниқса, уларнинг хотираси кучли. Ўзбекистоннинг ривожланишига катта ҳисса қўшадиган инновацион ғоя ва фикрлар университетингиз талабалари томонидан яратилишига ишонаман.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.