“Аёл, аввало, ўзига суяниши керак…”

“Аёл, аввало, ўзига суяниши керак…”
Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт фаолияти кафедраси ўқитувчиси, техника фанлари номзоди Гулмира Келдиёрова билан суҳбат
Гулмира Келдиёрова республика ва халқаро нашрларда чоп этилган 80 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. 5 та мақоласи Сcопус базасида индексланган журналларда эълон қилинган. Шу кунгача илмий фаолияти давомида 3 та патент, 1 та халқаро ва 1 та маҳаллий грант соҳиби бўлган. 21 ёшида Болгарияда бўлиб ўтган халқаро танловнинг “Энг фаол ёш раҳбар” номинатсиясида эътироф этилган. 2018-йилда Россия Федерациясининг Пенза шаҳридаги халқаро илмий ҳамкорлик маркази ташаббуси билан ўтказилган “Йил талабаси” халқаро танловида, 2019-йилда эса “Йил тадқиқотчиси-2019” халқаро танловида биринчи ўринни қўлга киритган. 2020-йилда Россияда ташкил этилган “Йилнинг энг яхши илмий тадқиқот иши” халқаро танловида ғолиб бўлган.

-Илм соҳасини танлашингизга асосий сабаб нима ва ҳозирги кунда қайси мавзуда илмий фаолият олиб боряпсиз?

- Институтда ўқиб юрганимда бизга дарс берган аёл ўқитувчиларга жуда-жуда ҳавасим келарди. Ҳамиша улардай бўлишга ҳаракат қилардим. Йиллар ўтган сари менда ҳам олима бўлиш орзуси уйғонди. Айнан экология соҳасини танлашимга сабаб эса алоҳида мавзу. Биз яшайдиган жойда ишлаб чиқариш корхоналари жуда кўп. Улардан чиқаётган чанг ва заҳарли моддалар аҳолига таъсир қилмасдан қолмайди. Охирги беш йил ичида маҳалламизда аллергик касалликлар ниҳоятда кўпайди. Шунда менда ишлаб чиқариш корхоналарида ҳосил бўлаётган зарарли моддалар таъсирини илмий жиҳатданўрганиш, чангларнинг таъсирини камайтиришнинг янги усулларини яратиш фикри туғилди. Кейин Самарқанд давлат университетининг география экология факултети докторантурасига ўқишга топширдим. Илмий ишимда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналаридан ҳосил бўлаётган зарарли моддаларнинг атроф-муҳитга таъсирини ўргандим ва чанг таъсирини камайтириш ускуналарини яратиш ва уни саноат ишлаб чиқариш соҳаларига жалб қилиш бўйича инновацион лойиҳа ишлаб чиқдим. Мазкур ускунани тажриба тариқасида корхоналарда синаб кўрганимизда тозалаш самарадорлиги 85 фоиздан 98 фоизгача натижа кўрсатди. Ўрганишларим жараёнида шунга гувоҳ бўлдимки, бугунги кунда ишлаб чиқариш заводларида фойдаланилаётган чанг тозалаш мосламалари фақат чангсимон моддаларни тозалаш хусусиятига эга бўлса, бизнинг ускунамиз ҳам чангсимон, ҳам газсимон зарарли моддаларни тозалаш хусусияти билан улардан устунликка эга. Мазкур инновацион лойиҳа билан 2020-йилда Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси республика танловининг мутлақ ғолиби бўлдим. Яқинда ушбу лойиҳага патент олдик. Эндиликда уни ишлаб чиқариш корхоналарига жалб қилиш ҳаракатидамиз.

- Шу кунгача жамиятдаги ўрнингизни топа олдингизми?

- Фахр билан айтишим мумкин, ўрнимни топа олдим. Бугун мен танлаган йўналиш, ёқлаган илмий ишим жаҳон олимларида ҳам қизиқиш уйғотмоқда.

- Аёл кишига ҳаётда ўз ўрнини топа олиши учун керак бўлган учта асосий омил?

-Биринчи ўринда ишга, оилага, уй юмушларига баравар улгура олиш керак. Иккинчиси ҳамма билан келиша олиш, яъни муросасозлик. Учинчиси тинмай изланишда бўлиш.
- Фарзанд тарбияси масаласида асосий масъулият онанинг зиммасида бўлади. Бу борада ўзингизни қандай она деб биласиз?
-Ҳамиша яхши она бўлиш ҳаракатидаман. Аммо хурсанд бўладиган томоним мен эришган натижалар, илмда эришган ютуқларим уларга жуда яхши ўрнак бўляпти. Улар ҳам келажакда олима бўлмоқчилигини айтганда, мен жуда хурсанд бўламан. Аслида бола тарбиясининг ўзи энг катта илмий иш.

- Шу кунгача ҳаётдан излаганларингизнинг ҳаммасини топа олдингизми?

-Ҳозирча йўқ. Ҳамон изланяпман.

- Сиз учун нима қўрқинчли?

-Оиламни йўқотишдан қўрқаман.

- Армонингиз борми?

-Армоним бор эди. Аммо ҳозир ушалган. Мен бакалавр ва магистратура босқичини архитектура ва қурилиш институтида ўқиганман. Ўша пайтларда мен учун СамДУда ўқиш армон эди. Самарқанд давлат университетининг ёнидан ўтиб қолсам, кўнглимдан “Шу жойда ўқиш насиб қилмади” деган ўксиниш ўтарди. Аммо, мана ниятим холис экан, докторантурани СамДУ да ўқиш ва бу даргоҳда ишлаш насиб қилди.

-Охирги марта қачон йиғладингиз?

-Кеча. Онамни соғиниб, кўргим келиб, кўзларимга ёш олдим.

-Илмий иш, оила ва ундан ортиб онани йўқлаш. Бу жараён қандай бўлади сизда?

-Оилада битта қизман. Шунинг учун ота-онамни тез-тез йўқлашга ҳаракат қиламан. Улар ҳам бунга ўрганиб қолишган. Сал кечиксам, ўзлари чақириб олишади.

- Аёлни нима чеклайди?

- Тушунмаслик ва унга нисбатан ишончсизлик.

- Илм-фан йўлидан кетиш умидида бўлган хотин-қизларга, ёш аёл тадқиқотчиларга қандай маслаҳат ва тавсиялар берган бўлардингиз?

-Бугунги кунда ҳар қандай соҳада хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратиш асосий масала сифатида кўтарилмоқда. Бу имкониятлардан оқилона фойдаланиш, жамиятдаги ўзгаришларга бефарқ бўлмаслик керак. Нима бўлишидан қатъи назар мақсад сари ҳаракатдан тўхтатмаслик, атрофдагиларнинг гап-сўзларига эътибор бермаслик муҳим. Аёл, аввало, ўзига суяниши, ўз билими ва кучига ишониши керак. Ана шунда у энг юксак чўққиларни забт эта олади.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Ирода Бекмуродова суҳбатлашди.
Шавкат Акрамов олган сурат.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Аёл, аввало, ўзига суяниши керак…”