Эксперт Азиза Умарова ўзининг телеграмдаги каналида Ўзбекистонда Олий таълимда учраётган камчиликлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Кадрларга муҳтожлик - “кадрларга ташналик”ни кузата туриб, шуни англамоқдаманки, охирги 27 йил мобайнида олий таълим олишга бўлган онгли тарзда амалга оширилган чеклов узоқ мақсадларни кўзлаб амалга оширилган. Натижада омманинг табақалашуви ҳамда қатламлашиши юзага келди. Олий таълимни эгаллаш даражаси эса Африкадагидек бўлиб қолди. Бу эса қўшни мамлакатларга нисбатан уч баробар пастдир.
Ажратилган квота-ўринлардан босқичма-босқич воз кечмоқдамиз, бироқ хусусий ОЎЮдан воз кечиш олий таълимнинг кескин пасайишига олиб келди. Юз-икки юз талабани қабул қилаётган хорижий Олий ўқув юртлари таълимнинг филиаллари бу масаласини ҳал қила олмаяпти. Ҳар йили 650.000 нафар мактаб битирувчилари меҳнат бозорига чиқмоқда. Москва-корейс-турк-яна қандайдир ОЎЮларининг бўлимларини ҳар йили юзтадан очиш шарт.
Масалани ҳал этишнинг ягона йўли - соҳани либераллаштириш орқали хусусий ОЎЮ фаолиятини йўлга қўйишдир.
Давримизга оид чизги ва қайдлар: Бир қанча ишбилармонлар ўз маблағларига (давлатдан бир тийин олмай) Москвадаги “Skolkovo”га тенг келадиган ўзларининг ҳар тарафлама қулай бизнес-мактабларини очишмоқчи, бироқ мана бир неча ойдирки уларга Тошкент вилоятидан жой ажратиб бера олишмаяпти. Наҳотки ёшларнинг таълим олиши ҳеч кимга керак бўлмаса?" - дейди эксперт.