Синоптиклар фавқулодда хабар эълон қилди

Синоптиклар фавқулодда хабар эълон қилди
Бугун, 31-май куни “Ўзгидромет” мутахассислари фавқулодда хабар тарқатди.

Уларнинг хабар беришича, 2—4-июн кунлари республиканинг тоғли ва тоғолди туманларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин.

Шу муносабат билан тоғли ва тоғ олди ҳудудларида:

• Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида;

• Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрча, Қумқўрғон ва Музработ туманларида;

• Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшробод, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманларида;

• Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманларида;

• Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шараф-Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманларида;

• Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида;

• Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманларида;

• Фарғона вилоятининг Сўх, Шохимардон, Фарғона ва Бешариқ туманларида;

• Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари, шунингдек, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида сел келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга саёҳат қилаётган ҳайдовчилар эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

Бундан ташқари, 2-июн куни шимолий, жанубий ва чўл зоналарида, 3-4-июн кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамолнинг 18-23 м/с гача кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Синоптиклар фавқулодда хабар эълон қилди