Автомобилда олдинги ўриндиқда ҳаракатланаётганда йўловчилар учун хавфсизлик камарини тақиш мажбурияти жорий этилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати мутахассиси Шодмон Сафаровнинг айтишича, ҳали хавфсизлик камарини тақмаган йўловчилар жаримага тортилмайди.
Сафаровнинг сўзларига кўра, йўловчилар хавфсизлик камарини ҳам тақишлари шарт. Бироқ, қонунчиликда бу жараён таклиф сифатида кўриб чиқилади. Шу кунгача хавфсизлик камарини тақмаган йўловчи жаримага тортилмаган.
Кейинроқ, албатта, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумот берилади, — деди Сафаров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ юрист Хушнуд Худойбердиев ҳам йўловчилар ҳуқуқлари ҳақида маълумот берган эди. Унинг таъкидлашича, қонунчиликда ҳали йўловчиларни хавфсизлик камарини тақмаганликлари учун жазоловчи модда йўқ.
Манба: ҳттпс://упл.уз