Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 20 ёшли қиз туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномадаги исмини ўзгартиришни сўраб кўчма ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда “Народное слово”.
Маълум бўлишича, қиз 20 йил Шафоатов Олим исми остида яшаб келган. Бундай гувоҳнома қизга хато билан берилган, ота-онаси уни дарҳол пайқамаган ва уни тузатишга шошилмаган, чунки энг яқин ФҲДЁ уларнинг қишлоғидан 180 км узоқликда жойлашган бўлган.
ФҲДЁ бошлиғи хато тузатилиб, қизга Шафоатова Муқаддам исмли янги гувоҳнома берилганлигини айтди.