Россиялик сайёҳ Ўзбекистонга дрон олиб киргани учун жазоланиши мумкин

Россиялик сайёҳ Ўзбекистонга дрон олиб киргани учун жазоланиши мумкин
17 май куни Ўзбекистонда Россиядан келган сайёҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар бермоқда.

Ҳибсга олинишига қизнинг Ўзбекистонга дрон олиб келгани сабаб бўлган. Унинг ёрдами билан сайёҳ республикамизнинг гўзаллигини суратга олмоқчи бўлган, аммо энди уни уч йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

Қўлга олинган шахснинг исми Полина Эрмакова. У Красноярск ўлкасида туғилган ва университетни тугатгандан сўнг Хитойда яшаган. Энди у дунё бўйлаб саёҳат қилиб, ўз блогида бу ҳақда гапириб келмоқда.

Ҳибсга олинишига сабаб бўлган дрон Полинага туғилган куни учун совға қилинган. Икки минг долларга яқин туради. Полина ташриф буюрган 59 та давлатнинг 40 тасида дронни ишга тушириб, ундан маҳаллий гўзалликни суратга олишга муваффақ бўлган.

Ўзбекистонга етгунча қиз Қирғизистонда бўлган. 9 май куни у чегарани кесиб ўтган ва дрон бошқа нарсалар билан бирга рюкзакда бўлган. Ўшанда чегарачиларнинг Полинага ҳеч қандай саволи йўқ эди.

Кейинроқ, 17 май куни рус аёл Бухорога кетаётганда темир йўл вокзалида унинг халтаси яна кўздан кечирилган ва шундан сўнг қизни бўлимга олиб кетишган. Маълум бўлишича, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, у уч йилгача қамоқ ёки катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

Қизнинг айтишича, ундан дрон мусодара қилинган ва жарима миқдори ҳалигача номаълум. "Бу 2,5 минг рубл ёки бир неча минг доллар бўлиши мумкин", деди Полина.

Айни пайтда россиялик аёл ҳибсдан озод қилинган. У меҳмонхонада яшайди, лекин ҳозирча Ўзбекистонни тарк эта олмайди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Россиялик сайёҳ Ўзбекистонга дрон олиб киргани учун жазоланиши мумкин