Ҳаж-2022: Ўзбекистонлик зиёратчилар учун квоталар ва нархлар оширилди

Ҳаж-2022: Ўзбекистонлик зиёратчилар учун квоталар ва нархлар оширилди
Ўзбекистонда 2022 йилги Ҳаж мавсумига бир нафар ҳожи учун тўлов миқдори 62,9 миллион сўм этиб белгиланди. Шунингдек, жорий мавсумда ўзбекистонлик зиёратчилар учун квота 7200 нафардан 10865 нафарга оширилди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маъруфов маълум қилди.

Таъкидланишича, нархларнинг ошишига Саудия Арабистони ҳукумати томонидан зиёрат нархига таъсир этувчи қўшимча солиқлар ва мажбурий тўловлар жорий этилгани, коммунал, транспорт ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча бараварга (30-40 фоизга) ошгани сабаб бўлган.

2022 йилда зиёратларни ташкил этувчи муассасалар хизматлари учун янги мажбурий тўловлар жорий этилади. Шу боис дунё мамлакатлари учун ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга ошган.

Саудия томони билан олиб борилган музокаралар натижасида жорий йилда Ўзбекистон фуқаролари учун жами 10 865 кишилик квота белгиланди. 2019-йилда бу кўрсаткич 7200 кишини ташкил этди.

Саудия Арабистони ҳукумати бу йилги Ҳаж зиёратини адо этиш учун хорижликлар ва маҳаллий фуқароларга қуйидаги талабларни қўйди:

- Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлиги томонидан ўрнатилган қатъий карантин талабларига мувофиқ, 2022 йилги Ҳаж мавсумида қатнашиш учун ёш чегараси 65 ёш этиб белгиланди. Ушбу ёш чегараси 1957 йил 30 июнгача туғилган шахсларни ўз ичига олади;

- Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабларига кўра, зиёратчилар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган Pfizer / BioNTech (АҚШ-Хитой), Oksford-AstraZeneca (Буюк Британия-Шветсия), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналари билан эмланиши керак;

- Барча саёҳатчилар Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабига биноан 4 валентли менингит вакцинаси билан эмланган бўлиши керак;

- Барча фуқаролар Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин олинган коронавирус учун салбий ПCР сертификатини тақдим этадилар.

- Ўзбекистонлик зиёратчилар жорий йилнинг 18-30 июн кунлари Тошкент – Мадина, Бухоро – Мадина, Наманган – Мадина, Самарқанд – Мадина, Қарши – Мадина, Урганч – Мадина, Нукус – Мадина йўналишлари бўйича Ҳаж зиёратига боради. Улар 14-31 июл кунлари худди шу йўналишларда қайтади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ҳаж-2022: Ўзбекистонлик зиёратчилар учун квоталар ва нархлар оширилди